17:00 20.10.2025Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-173-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойлардаги “маҳалла еттилиги” фаолларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ўтказилиши режалаштирилган эди. Шу муносабат билан 2025 йил 20–25 октябрь кунлари давомида туманларда амалий ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
Бугун Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида мазкур семинар ўз ишини бошлади. Семинар доирасида Фармонда белгиланган устувор вазифалар, аҳоли билан яқин мулоқотни ташкил этиш, ижтимоий муаммоларни маҳаллада ҳал этишнинг янги тизими, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, иштирокчиларга амалий тавсиялар ва норматив ҳужжатлар мазмуни бўйича тушунтиришлар берилди.
Семинарнинг кейинги кунларида амалий машғулотлар, тажриба алмашиш ва маҳаллалар кесимида ишчи гуруҳлар фаолиятини баҳолаш ҳам режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати