14:00 20.10.2025Бугун Янги Наманган туманида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари тўлиқ якунланган 60-мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, таълим соҳаси ва маҳалла фаоллари, мактаб маъмурияти ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Маросимда мактабдаги замонавий шароитлар, таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур мактаб Ички ишлар вазирлигига бириктирилган бўлиб, таълим-тарбия жараёни, давомат, умумий тартиб-интизом тизим томонидан доимий назорат қилинади ва ҳамкорликда иш ташкил этилади.
Янгиланган таълим масканида замонавий синф хоналари, спорт зали, workout майдони, йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш хонаси ҳамда 360 даража кузатув тизими мавжуд бўлиб, улар ўқувчиларнинг билим олиши, хавфсизлиги ва фаол дам олишига хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати