16:00 16.10.2025Иқтидорли ва ташаббускор қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Янги Наманган туманида Зулфия номидаги Давлат мукофотининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбирда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизлар адабиёт, санъат, маданият, таълим, фан, спорт ҳамда жамоатчилик йўналишлари бўйича ўз маҳоратини намойиш этдилар.
Танлов якунларига кўра 8 та йўналишда энг яхши деб топилган иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати