15:00 13.10.2025Янги Наманган туманидаги 60-мактабда капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари якуний босқичга кирди. Таъмирлаш доирасида асосий бино, синф хоналари, спорт зали, ҳовли ва ёзги спорт майдони тубдан янгиланди, замонавий ўқув муҳити учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур илм даргоҳидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Лойиҳа доирасида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган махсус хона, workout майдони ва 360 градуслик кузатув камералари ўрнатилиши кўзда тутилган. Бу эса ўқувчиларнинг билим олиши билан бирга уларнинг хавфсизлиги ва соғлом турмуш тарзига ҳам хизмат қилади.
Жами 15 миллиард сўм йўналтирилган мазкур лойиҳа орқали нафақат таълим жараёни самарадорлиги ошиши, балки ўқитувчи ва ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит шаклланиши режалаштирилган.
Вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажариш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.