Сайт тест режимида ишламоқда!
Ёш никоҳланувчилар учун навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди
  • Янгиликлар
  • 14:00 09.10.2025
  • 65
  • Оила ва хотин-қизлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 декабрдаги 820-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янги Наманган туманидаги Оила ва хотин-қизлар масканида ёш никоҳланувчилар учун навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.

Тадбирда шаҳар ФҲДЁ бўлимига никоҳ учун ариза топширган ёшлар иштирок этдилар. Ўқув жараёнида уларга оилавий ҳаётга тайёргарлик, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ўзаро ҳурмат, репродуктив соғлиқ ҳамда барқарор оила қуришнинг психологик ва ижтимоий жиҳатлари бўйича маълумотлар берилди. Ўқув якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Бундай тадбирлар ёшларни онгли ва масъулиятли равишда оила қуришга тайёрлаш, эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати