15:15 25.09.2025Янги Наманган туманида 2025–2026 ўқув йилини муносиб тарзда бошлаш мақсадида таълим муассасаларида шарт-шароитларни кўздан кечириш ишлари давом этмоқда.
Янги Наманган туманида таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўрганилди
Янги Наманган туманида 2025–2026 ўқув йилини муносиб тарзда бошлаш мақсадида таълим муассасаларида шарт-шароитларни кўздан кечириш ишлари давом этмоқда.
Шу доирада бугун 87-сонли умумтаълим мактаби ва 77-сонли мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилаётган тайёргарлик ҳолати, куз-қиш мавсумига ҳозирлик ишлари ўрганилди.
Мутасаддиларга мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, таълим-тарбия жараёни учун янада қулай ва замонавий муҳит яратиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ушбу ишлар янги ўқув йилида болалар ва ўқувчилар учун барқарор, хавфсиз ва самарали таълим жараёнини таъминлашга қаратилган.