17:20 24.09.2025Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласда жойлашган “Узэнерготрансформатор” МЧЖ 2004-йилда ташкил этилган бўлиб, трансформатор ишлаб чиқариш йўналишида фаолият олиб бормоқда. Корхонада ҳозирги кунда 15 нафар ишчи меҳнат қилмоқда, йиллик 10–120 дона маҳсулот тайёрланиб, ички бозорга етказиб бериляпти.
“Узэнерготрансформатор” МЧЖ фаолияти кенгаймоқда
Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласда жойлашган “Узэнерготрансформатор” МЧЖ 2004-йилда ташкил этилган бўлиб, трансформатор ишлаб чиқариш йўналишида фаолият олиб бормоқда. Корхонада ҳозирги кунда 15 нафар ишчи меҳнат қилмоқда, йиллик 10–120 дона маҳсулот тайёрланиб, ички бозорга етказиб бериляпти.
Туман ҳокими корхона раҳбари билан келгуси режалар ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш масалаларида мулоқот қилди. Тадбиркор фаолиятни кенгайтириш режаларини баён қилиб, жой ажратиш масаласида ёрдам сўради. Мазкур муаммони ҳал этиш чоралари белгиланди.