15:15 29.08.2025Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “Leasing Bonus” корхонаси 2005 йилдан бери қурилиш соҳаси учун шифер ишлаб чиқариб келмоқда. Корхонада ҳозирда 125 нафар ишчи меҳнат қилиб, ойига 75 минг дона шифер тайёрланади. Корхонада яқинда янги лойиҳа ишга туширилиб, полизол ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва бу орқали 40 та қўшимча иш ўрни яратилди.
“Leasing Bonus” корхонасида янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “Leasing Bonus” корхонаси 2005 йилдан бери қурилиш соҳаси учун шифер ишлаб чиқариб келмоқда. Корхонада ҳозирда 125 нафар ишчи меҳнат қилиб, ойига 75 минг дона шифер тайёрланади. Корхонада яқинда янги лойиҳа ишга туширилиб, полизол ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва бу орқали 40 та қўшимча иш ўрни яратилди.
Туман ҳокими бугун корхонада бўлиб, тадбиркор билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш ҳамда маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш масалалари юзасидан тавсиялар берилди.