19:20 11.08.2025Янги Наманган туманининг Бобораҳим Машраб номидаги маҳалласи ҳудудидан ўтувчи узунлиги 1,2 километр диаметри эса 114 миллиметр бўлган газ қувури капитал таъмирдан чиқарилмоқда. Таъмир жараёнида замонавий материаллар ҳамда илғор технологиялар қўлланиб, тармоқнинг ишончлилиги ва хизмат муддати оширилади.
Янги Наманган туманида газ таъминоти тизими модернизация қилинмоқда
Янги Наманган туманининг Бобораҳим Машраб номидаги маҳалласи ҳудудидан ўтувчи узунлиги 1,2 километр диаметри эса 114 миллиметр бўлган газ қувури капитал таъмирдан чиқарилмоқда. Таъмир жараёнида замонавий материаллар ҳамда илғор технологиялар қўлланиб, тармоқнинг ишончлилиги ва хизмат муддати оширилади.
Лойиҳа якунлангач, Фурқат, Бобораҳим Машраб номли ва “Ахсикент” маҳаллаларидаги 1630 хонадоннинг газдан фойдаланиш шароити яхшиланади.
Бу иш ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.