Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган тумани ҳокими хориждаги мигрантлар билан онлайн мулоқот ўтказди
  • Янгиликлар
  • 17:20 29.07.2025
  • 84
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган тумани ҳокими хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар билан онлайн мулоқот ташкил этди. Суҳбат чоғида мигрантларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, маош миқдори билан қизиқилди.

Кам маош олаётган ва қийин шароитларда меҳнат қилаётган юртдошларга ватанга қайтиш таклиф этилди. Уларга кафолатли иш ўринлари, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиши таъкидланди.

Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ватанда иш бошлаш истагида бўлганлар учун аниқ таклифлар берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати