17:45 22.07.2025Янги Наманган туманида жойлашган 39-сонли умумтаълим мактабида 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди. Тегишли ташкилот ва мутасаддилар иштирокида ўтказилган ўрганиш давомида мактаб биносининг иситиш тизими, электр таъминоти, ёритиш воситалари ҳамда зарарли омилларга қарши чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати