Сайт тест режимида ишламоқда!
“Impex Servis” МЧЖ солиқ масаласи ўрганилди
  • Янгиликлар
  • 15:50 21.07.2025
  • 85
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги “Ёшлик” кичик саноат зонасида жойлашган “Impex Servis” МЧЖ фаолияти давомида юзага келган солиқ масаласи жойида ўрганилди. Тадбиркор Иброҳим Турсунов бошчилигидаги ушбу корхона қурилиш соҳаси учун елим маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхонада ҳозирда 15 нафар доимий ишчи фаолият юритмоқда. 2024 йил давомида “Impex Servis” МЧЖ томонидан 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот Туркия, Россия ва Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинган.

Жойида ўрганиш натижаларига кўра, солиққа оид муаммолар бўйича тадбиркорнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш белгиланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати