Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 69-мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:40 21.07.2025
  • 89
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги 69-сонли умумтаълим мактабида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Мавжуд 540 ўринли мактаб биноси тубдан таъмирланиши билан бирга, яна 540 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси ҳамда ёзги спорт зали қурилмоқда.

Лойиҳа доирасида мактабнинг кириш қисми, ҳовлиси, синф хоналари ва спорт зали замонавий талабларга мос равишда янгиланмоқда. Бу ишлар учун 11,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Туман ҳокими қурилиш жараёнини назорат қилиб, ишларни сифатли ва ўз муддатида якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати