13:00 11.07.2025Янги Наманган туманида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида йирик инвестициявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда туманда замонавий инфратузилмага эга бўлган икки муҳим тиббиёт муассасаси қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.
Биринчиси — “Оромгоҳ” маҳалласида, туман тиббиёт бирлашмасига ёндош равишда барпо этилаётган 200 ўринли кўп тармоқли марказий поликлиника. “Равнақ” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳа учун 3,2 млрд сўм маблағ ажратилган. 2025 йил 3-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Иккинчиси — Республика онкология маркази филиали сифатида “Афросиёб” кўчасида қурилаётган 170 ўринли, уч қаватли поликлиника. Қурилиш “Олмос-Уйчи” корхонаси томонидан олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати — 5,8 млрд сўм.
Туман ҳокими қурилиш майдонларида бўлиб, ишлар суръати ва сифати билан танишди ҳамда тегишли кўрсатмаларни берди. Ушбу лойиҳалар аҳолига сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш имконини яратади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати