22:10 03.07.2025Очилиш маросимига уланган тантанали концерт дастури тадбирга янада байрамона руҳ бахш этди. Маҳаллий ва республика миқёсида танилган эстрада юлдузлари — Машҳурбек Муҳаммад ва Шоҳруҳ Эргашев ўз ижролари билан томошабинларга хурсандчилик улашдилар. Улар куйлаган куй-қўшиқлар катта қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олинди.
Мазкур концерт дастури автосалон очилишининг аҳамиятини янада оширди ҳамда жамоатчиликка яқин, очиқ муҳит яратилишига хизмат қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати