Сайт тест режимида ишламоқда!
“Долзарб 90 кун”: 35-мактабда ёшлар таътили мазмунли ташкил этилмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:00 17.06.2025
  • 80
  • Ёшлар сиёсати

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” дастури доирасида Янги Наманган туманидаги 35-сонли умумтаълим мактабида самарали ишлар йўлга қўйилган.

Мактабда ўқувчилар турли тўгаракларга жалб этилган. Жумладан, шахмат-шашка, футбол, баскетбол, теннис, рақс, ҳунармандчилик ва компьютер саводхонлиги йўналишларида машғулотлар ташкил этилган.
Яқинда мактабда намунавий семинар ўтказилиб, тўгараклар фаолияти тақдим этилди. Битирувчилар эса давлат имтиҳонларини топшириш билан банд бўлиб, кўпчилиги олий таълимни танлаган.

“Долзарб 90 кун” доирасидаги ишлар ёшларнинг таътил даврини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати