Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда давом этаётган 64-халқаро “Гуллар фестивали” доирасида Поп туманидаги Лавандазорга сайл уюштирилди
  • Янгиликлар
  • 19:25 10.06.2025
  • 85
  • Оммавий тадбирлар

Тадбирнинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуритдинов сўзга чиқиб, бу йилги фестивалнинг нуфузи, мазмун-моҳияти янада кенгайгани, янги туризм локациялари кашф этилаётгани, "Лаванда сайли" анъанага айланиб бораётганини таъкидлади.

«MEHRIGIYO» масъулияти чекланган жамияти томонидан 40,0 млн. АҚШ доллар қийматида 500 гектарда доривор ўсимликлар, 540 тонна қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Бугун Поп тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Наманган вилоятидаги марказий ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун мазкур манзилга Пресс-тур ташкил этилди. Шунингдек, бепоён тоғ ён бағирларида ташкил этилган лавандазор минглаб гул шайдолари билан янада гавжумлашди. 

Меҳмонларни ўзига ром этаётган ушбу янгича манзара, бетакрор уйғунлик билан гул шайдоларини эътиборини тортди. Қолаверса, меҳмонлар учун эсдалик суратга тушиш манзилларидан бирига айланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.