15:15 05.05.2025“Оила-маҳалла-таълим” тамойили асосида Янги Наманган туманида мактаб битирувчи қизлар ўртасида қизлар форуми ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, олий таълим муассасаларига йўналтириш, билим ва касб-ҳунарга қизиқишини кучайтиришдан иборатдир.
Форум доирасида ош мусобақаси, модалар намойиши, кўнгилочар концерт дастурлари ташкил этилди. Шунингдек, намунавий оилалар фарзандлари ва уларнинг ота-оналари махсус тақдирланди.
Тадбир ёшлар тарбиясида оила, маҳалла ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати