Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида сайёр қабул: аҳоли муаммолари жойида ҳал этилмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:35 30.04.2025
  • 188
  • Сайёр қабул

Янги Наманган тумани ҳокими “Тинчлик” маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда фуқароларнинг турли муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Қабул давомида аҳоли асосан коммунал хизматлар – газ, сув ва электр таъминоти, тиббий ёрдам, иш билан таъминлаш, субсидия ажратиш, уй-жой таъмири, кадастр ҳамда моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаат қилди. Ҳар бир муаммо бўйича тегишли идора ва мутасаддиларга топшириқлар берилди, айрим масалалар эса шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Сайёр қабуллар аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, уларнинг муаммоларига тезкор ечим топиш ҳамда давлат органларининг фуқароларга янада яқин бўлишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис бундай тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати