Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик муҳокама қилинди
  • Янгиликлар
  • 13:35 23.04.2025
  • 75
  • Хабарлар

Жорий йилнинг май-июнь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Янги Наманган туманида сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия аъзолари иштирокида муҳокама йиғилиши ташкил этилди.

Йиғилишда сайлов жараёнларини очиқ, ошкора ва адолатли ташкил этиш, комиссия аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳамда сайлов қоидалари атрофлича муҳокама қилинди. Комиссия аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириш, сайловларни юқори савияда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунлари бўйича сайлов жараёнларини самарали ва шаффоф ўтказишга қаратилган аниқ вазифалар белгиланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати