12:25 23.04.2025Янги Наманган туманидаги 2-мактабда Беш ташаббус доирасида имконияти чекланган ёшлар ўртасида паралимпиада мусобақасига старт берилди. Унда туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 700 нафардан зиёд ҳаваскор спортчи 12 та спорт йўналиши бўйича беллашмоқда.
Мусобақанинг асосий мақсади — имконияти чекланган фуқароларни жисмоний фаолликка жалб этиш, уларнинг ижтимоий ҳаётга интеграциясини таъминлаш ва спорт орқали янги имконият эшикларини очишдир.
Тадбирда туман ҳокими иштирокчиларга эзгу тилакларини билдириб, уларнинг қатъият ва ғайратини юксак баҳолади. Айниқса, мусобақанинг энг ёш иштирокчиси билан шашка ўйинида куч синашгани тадбирга алоҳида илиқлик бағишлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати