Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 60-мактаб капитал таъмирланади
  • Янгиликлар
  • 11:30 23.04.2025
  • 75
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида жойлашган 60-мактаб инвестиция дастури доирасида капитал таъмирдан чиқарилади. Лойиҳа доирасида мактабнинг кириш қисми, ҳовлиси, ёзги спорт майдони, синф хоналари ва спорт зали мукаммал таъмирланади.

Мактабга киришда пиёдалар ўтиш йўлаги ва йўл чизиқлари янгидан ташкил этилади. Ҳовлидаги саф майдони чизиқлари янгиланиб, йўл ҳаракати қоидалари хонаси барпо этилади. Шунингдек, 360 градуслик кузатув камераси ўрнатилиб, спорт майдончасида workout зонаси ташкил этилиши режалаштирилган.
Ушбу ишлар учун тахминан 15 млрд сўм маблағ ажратилади. 

Туман ҳокими таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати