Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган — Гуллар фестивали арафасида ўзгача қиёфа касб этмоқда
  • Янгиликлар
  • 09:05 23.04.2025
  • 85
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида шаҳримизнинг ифтихорига айланган анъанавий 64-Халқаро Гуллар фестивали олдидан кенг кўламли тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бу фестиваль нафақат гўзаллик ва ҳусн байрами, балки минтақанинг туристик жозибадорлигини намоён этувчи муҳим маданий воқеа ҳисобланади.

Фестиваль доирасида туманнинг юраги саналмиш Ислом Каримов кўчаси бўйлаб минглаб турли хил гуллар экилиб, йўл ёқалари безакли гулхоналар ва ландшафт композициялари билан файзли масканга айлантирилмоқда.

Табиий ва сунъий гўзаллик уйғунлашган ушбу муҳит, шубҳасиз, фестивалга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий меҳмонларда унутилмас таассурот қолдиради.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати