13:05 22.04.2025Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш мақсадида Янги Наманган тумани ҳокими “Сиҳатгоҳ” маҳаласида сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида фуқаролар бандлик, моддий ёрдам, тиббий хизмат, сув ва электр таъминоти каби масалалар юзасидан мурожаат билан чиқдилар.
Мурожаатлар масъул идоралар раҳбарлари иштирокида тингланиб, кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди. Вақт талаб этувчи масалалар эса тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати