11:25 22.04.2025Янги Наманган туманининг “Саховат” маҳалласида жойлашган “Ёшлик” кичик саноат зонасида фаолият юритувчи “Водий супер метал” МЧЖ раҳбаридан туман ҳокимлигига мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаат жойига чиқилган ҳолда туман ҳокими ва масъул идора вакиллари томонидан атрофлича ўрганилди ҳамда ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Темирни қайта ишлашга ихтисослашган мазкур корхона лойиҳа қиймати 1,5 млрд сўм бўлиб, ҳозирги кунда 30 нафар маҳаллий ёшни доимий иш билан таъминлаган. 2024 йил давомида корхона томонидан ички бозорга 400 млн сўмлик, ташқи бозорга эса 800 млн сўмлик маҳсулот етказиб берилди. Асосий экспорт бозорлари — Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон.
Туман ҳокимлиги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мурожаатларни тезкор ҳал этиш ва ишбилармонлар учун қулай муҳит яратишни устувор вазифа сифатида белгилаган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати