10:05 22.04.2025Янги Наманган туманида 10 миллион долларлик хорижий инвестиция асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Хитойнинг Shin Xun компанияси вакиллари “Саховат” маҳалласидан ер ажратиш орқали ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа натижасида 100 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Бугун туман ҳокими хорижий инвестор мурожаати асосида объектда бўлиб, электр таъминоти, йўл ва кадастр билан боғлиқ масалаларни жойида ўрганди. Мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Туман ҳокимлиги лойиҳа муваффақиятли амалга ошиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёр эканини билдирди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати