Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган тумани ҳокими тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
  • Янгиликлар
  • 17:30 21.04.2025
  • 83
  • Хабарлар

Янги Наманган тумани ҳокими “Истиқбол” ЭТК биносида тумандаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда хусусий сектор вакиллари, ишбилармонлар ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқотда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни билдириб, ўз таклифларини беришди. Ҳоким томонидан эса бу муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Бундай учрашувлар тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва туман иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати