11:40 18.04.2025Янги Наманган туманида жамоатчилик иштирокида маҳаллаларни ободонлаштириш, атроф-муҳитни янада озода ва тароватли ҳолатга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳудуддаги кўча ва тупроқ йўллар тозаланиб, чиқиндилардан ҳоли этилмоқда, хонадонлар атрофи ободонлаштириляпти.
Туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган бу каби ишлар Янги Наманганнинг янада гўзал ва фаровон ҳудудга айланишига хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати