18:20 17.04.2025Янги Наманган тумани ҳокими Бобораҳим Машраб номли маҳаллада жойлашган Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти маданият марказида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда тумандаги хусусий сектор вакиллари, ишбилармонлар ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Мулоқотда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ўз таклиф ва муаммоларини билдиришди, ҳоким томонидан эса уларни ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати