Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда Гуллар фестивалига тайёргарлик бошланди
  • Янгиликлар
  • 15:30 03.04.2025
  • 78
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида 64-маротаба ўтказиладиган Халқаро Гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари бошланди. Фестиваль доирасида туманнинг Ислом Каримов кўчаси бўйлаб асосий йўл йўналишига турли хил гуллар экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Кўкаламзорлаштириш ишлари ҳудуд кўркамлигини ошириш, экологик муҳитни яхшилаш ва сайёҳларни жалб этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати