17:30 28.03.2025Янги Наманган туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга Кенгаш раиси Жобир Абдуллаев раҳбарлик қилди. Унда депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати