13:50 26.03.2025Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, уларнинг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда раҳбарлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, таклиф ва мурожаатларини ижобий ечимга келтириш чораларини кўришмоқда.
Ана шундай очиқ мулоқотдан бири Янги Наманган туманининг “Тинчлик” маҳалласида бўлиб ўтди. Суҳбат давомида ёшлар томонидан бир қатор масалалар юзасидан савол ва таклифлар билдирилди.
Тадбир давомида 14 нафар ёшларга иш анжомлари, 9 нафар ёшга даволаниш учун моддий ёрдам, 3 нафарига спорт мусобақасида қатнашиш учун кўмак, 12 нафар талаба ёшга эса шартнома тўлови учун ваучерлар берилди.
Бу каби саъй-ҳаракатлар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати