12:25 22.03.2025Янги Наманган туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу мақсадда туманнинг “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалласидан жой олган “Бўстон сув узатиш иншооти” ҳудудида турли манзарали ва мевали кўчатлар экилди.
Тадбирда туман ҳокими, корхона ва ташкилотлар фаоллари ва нуронийлар иштирок этиб, атроф-муҳитни кўкаламзорлаштиришнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашишди.
Маълумотларга кўра, Янги Наманган туманида баҳор мавсумида 90 минг туп мевали ва манзарали дарахт экиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 84 минг туп кўчат ерга қадаб бўлинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати