Сайт тест режимида ишламоқда!
“Paperland Plyus” Янги Наманган туманининг экспорт салоҳиятини оширишга хисса қўшмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:05 10.03.2025
  • 75
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Пахтадан ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири — “Paperland Plyus” МЧЖ 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга келиб халқаро бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.

Корхона 20 нафар ишчи билан фаолият бошлаган бўлса-да, қисқа вақт ичида самарадорлигини ошириб, экспорт ҳажмини сезиларли даражада кенгайтирди. 

2024 йилда “Paperland Plyus” 500 минг долларлик маҳсулотни хорижга экспорт қилди. Эндиликда эса янада юксак марраларни забт этишга бел боғлаган. 2025 йил корхона учун янги босқич бўлиб, Молдовага 1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу нафақат корхона ўсиши, балки туманнинг экспорт салоҳиятини оширишга ҳам катта ҳисса қўшади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати