Сайт тест режимида ишламоқда!
Ободлик-кўнгилдан бошланади
  • Янгиликлар
  • 11:25 09.03.2025
  • 82
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Муборак Рамазон ойи ҳамда яқинлашиб келаётган "Наврўз"  умумхалқ байрами муносабати билан Янги Наманган туманидаги “Мангулик” қабристонида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги ўрганишлари давомида бу ердаги ҳашарчиларни ҳам йўқлади. 

Улуғ айём муносабати билан минглаб юртдошларимиз бугун қабристонларни обод қилишда фаол қатнашмоқдалар. 

Уламолар, оқсоқоллар билан суҳбатда бу каби эзгу амалларнинг аҳамияти, юрт ободлигию ёш авлод тарбиясидаги ўрни эътироф этилди. 

Жонлиқ сўйилиб, нуронийлар юртимиздаги тинч-осойишта ҳаётга барқарорлик, эзгу ишларга бардавомлик тиладилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати