Сайт тест режимида ишламоқда!
Ҳар пайшанба – жисмоний тарбия ва спорт куни!
  • Янгиликлар
  • 11:00 06.03.2025
  • 108
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан, ҳар пайшанба “Жисмоний тарбия ва спорт куни” этиб белгиланган.

Бугун Янги Наманган туманидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида ушбу кун доирасида спорт тадбирлари ўтказилди. Иштирокчилар 5 минг қадам юриш ва бадантарбия машқларини бажардилар.

Бундай ташаббуслар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш ва спорт маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати