Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида табиий газ таъминоти ҳолати назорат қилинди
  • Янгиликлар
  • 16:15 03.03.2025
  • 106
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Нуробод даҳасида жойлашган “Namangan-1” газ тақсимлаш шохобчаси орқали Янги Наманган ва Давлатобод туманлари ҳамда Наманган шаҳридаги 100 мингдан ортиқ хонадон ва мингга яқин улгуржи истеъмолчига табиий газ етказиб берилади.

Сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли газ истеъмоли бир неча баробар ортди, бу эса магистрал тармоқларда босим пасайишига олиб келди. Янги Наманган тумани ҳокимлиги томонидан жойларда ҳолат ўрганилиб, назорат қилинмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати