18:20 28.02.2025Янги Наманган туманида боғдорчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Янги замин” маҳалласида жойлашган “Баҳористон” кўчасида мевали кўчатлар етиштириш фаолияти кенг йўлга қўйилган.
Бу ерда 30 хил турдаги мевали дарахт кўчатлари парваришланиб, ички бозорга етказилмоқда. Ушбу фаолият нафақат маҳаллий аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлашга, балки боғдорчиликни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшмоқда.
Тадбиркорлар ва боғбонлар учун муҳим манбага айланган мазкур ҳудудда келгусида кўчатлар кўламини янада кенгайтириш режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмат