Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида сайёр қабул: аҳоли муаммоларига амалий ечимлар
  • Янгиликлар
  • 15:20 28.02.2025
  • 79
  • Сайёр қабул

Янги Наманган туманининг “Янги Замин” маҳалласида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул аҳолининг долзарб муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топишга қаратилди. Туман ҳокими иштирокида ташкил этилган мазкур қабулда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича мурожаатлари эшитилди.

Қабул давомида йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш, субсидиялар ажратилиши, иш билан таъминлаш ҳамда уй-жой масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир масала юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати