14:45 19.02.2025Туркиядан келган меҳмонлар Янги Наманган туманида жойлашган “MEXMASH” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлди. Корхона фаолияти билан танишган меҳмонлар бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга катта қизиқиш билдирди. Бу эса ўзаро ҳамкорлик истиқболлари кенгайишига ва янги экспорт бозорларига йўл очишига сабаб бўлади.
“MEXMASH” корхонаси бугунги кунда 500 дан ортиқ турдаги ва ҳар хил ўлчамдаги шуруп ҳамда рулонли қоғоз ишлаб чиқаради. Ушбу маҳсулотлар ички бозорда талабгор бўлиб, халқаро миқёсда ҳам ўз ҳаридорларига эга. Корхонага 2025-2030 йилларда қўшимча 11,7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилиши режалаштирилган. Бу эса 420 та янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.
Ташриф давомида меҳмонлар корхона ходимлари билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқариш жараёнини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлди. Корхона раҳбарияти эса келгусида маҳсулот турларини кенгайтириш ва янги технологияларни жорий этиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ниятида эканини маълум қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати