17:40 29.12.2025Мамлакатимизда аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда.
Байрам совғалари тарқатилди
Мамлакатимизда аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда.
Янги Наманган туманида ҳам янги йил байрами арафасида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилмоқда.
Жумладан, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар тарқатилди. Бундан ташқари, болажонларга “Президент совғаси” топширилиб, байрам қувончи улашилди.