14:15 17.07.2025Янги Наманган туманининг “Атанган гузар” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Дефокис” МЧЖ тикув цехида “Долзарб 90 кунлик” доирасида ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда мазкур цехда 40 нафар мактаб ўқувчиси уста-шогирд анъанаси асосида ҳунар ўрганиб, иш фаолиятини олиб бормоқда.
Ушбу ташаббус ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва келгусида меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати